Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухородаги ёнғин чиққан газ қувуридаги авария оқибатлари бартараф этилди
20 июль куни соат 21:50 да «Газли – Чимкент» магистрал газ ўтказиш қувурида авария рўй бериб, унинг натижасида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Kun.uz манбаси маълум қилишича, Самарқанд вилояти «Зирабулоқ» ДКСга қарашли диаметри 1200 мм бўлган «Газли – Чимкент» магистрал газ ўтказиш қувурининг 76-километрида газ сизиб чиққани сабабли у ёрилган.
«Ўзтрансгаз» АЖнинг Kun.uz’га маълум қилишича, «Газли – Чимкент» магистрал газ қувурида содир бўлган авария оқибатлари 22 июль куни соат 12:00 атрофида тўлиқ бартараф қилинган ва газ қувурини ҳаво-газ аралашмасидан тозалаш ишлари тугатилган.
Бугун соат 15:30дан бошлаб магистрал газ қувурини табиий газ билан қайта тўлдириб, керакли босимгача кўтариш ва ишга қўшиш ишлари олиб борилмоқда. Қисқа фурсатда мазкур газ қувуридан аввалгидек фойдаланиш жараёни бошланади.
Мавзуга оид
13:45 / 17.04.2026
Ўрта Чирчиқда хонадонда чиққан ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди
22:15 / 11.04.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари Бухоронинг тарихий мероси билан танишдилар
21:09 / 11.04.2026
«Қамчиқ» довонида юк машинаси ёниб кетди
19:57 / 11.04.2026