Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги ўзаро жанжал бир кишининг ўлими билан тугади
Андижон шаҳрида 2019 йил 21 июль куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 20 ёшли А.Ҳ. ва 18 ёшли А.С.лар, Боғишамол маҳалла ҳудудида ўзаро жанжал туфайли Андижон туманида яшовчи 23 ёшли А.Ж.нинг танасини турли жойларига қўллари билан урган вақтларида у боши билан ерга йиқилиб жароҳат олган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада А.Ж. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Ҳ. ва А.С.лар ушланганлар.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
22:12 / 06.06.2026