Жамият | 15:41 / 23.07.2019
4969
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада танишини 8000 долларга «ухлатган» шахс қўлга олинди

2019 йил 12 июль куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи 33 ёшли И.М. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У 2018 йил сентябрь ойида таниши 25 ёшли А.А. унга ер майдони олиб беришини айтиб, алдов йўли билан ишончига кириб, ундан 3 000 АҚШ долларини олганлигини, бундан ташқари, А.А. И.М.га Фарғона шаҳрида яшовчи 33 ёшли Б.Й.нинг номида бўлган “Спарк” русумли автомашинасини 6000 АҚШ долларига сотишга келишиб, 5000 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар автомашинани номига расмийлаштириб бермай келаётганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.А. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид