Чилонзор туман маъмурий суди биносида судья Абдулла Муҳиддинов раислигида Diyor Biznes компанияси раҳбари Шуҳрат Қаюмов даъвоси кўриб чиқилди. Тадбиркор судда ютқазди.
«Молочная кухня» бренди остида сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фаолияти Республика ДСЭНМ раҳбарининг талаби билан апрелда тўхтатиб қўйилганди. Мутасадди орган ушбу қарорни турли важлар билан асослаган, хусусан корхона жойлашган ҳудудга яқин жойда ҳайвон жасади ташланган ўра ва хавфли микробиологик, бактериологик ва иммунобиологик дорилар қолдиғи топилгани ҳақида маълумот келтирилган. Шуҳрат Қаюмов ушбу важлар асоссизлигини айтди ва ДСЭНМ раҳбарининг қарорини бекор қилишни сўраб, судга мурожаат қилган.
Судда ўз манфаатини ҳимоя қилинмаганини иддао қилаётган тадбиркор Шуҳрат Қаюмовнинг айтишича, суд қарори устида юқори инстанцияга шикоят қилинади.
«Суд қароридан батамом норозиман. Суд ишини олиб бориш объектив бошланган, судья барча келтирилган важларни диққат билан тинглаган бўлса-да, ҳудудда ҳайвон қабристони йўқлиги ҳақида кадастр ҳужжатлари тақдим этилганига қарамай, мазкур ишда бу важлар асосий нуқтани қўя олмади. Суд қарорида биз келтирган важ ва ҳужжатлар қайд этилмаган.
Текширув келган пайти барча инстанция ва мутасадди ташкилотларга мурожаат қилгандик. Бизга ҳалигача бирон жавоб келмади», — дейди тадбиркор Қаюмов.

Республика ДСЭНМ бош врачи Баҳром Алматов зиддиятли вазиятда Kun.uz мухбирига қуйидаги фикрини билдирганди:
«Тошкент вакцина ва зардоблар ишлаб чиқариш илмий текшириш институтида лаборатория ҳайвонлари қабристони борлигини яқинда билдик. Ўша қабристоннинг мавжудлиги эртага ўша корхонада («Молочная кухня» назарда тутилмоқда — таҳр.) ишлаётган ходимлар соғлиғи ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатига таъсир қилиши мумкинлиги нуқтаи назаридан шундай хулосага келганмиз» .
Kun.uz мухбирининг қабристон мавжудлиги таъкидланаётган ҳудудга киргани, у очиқ ва тўсиқларсиз майдон экани айтилиб, бу инсон ҳаётига қанчалик хавф етиши сўралганда, Алматов қуйидаги жавобни берганди:

















