Жамият | 17:07 / 23.07.2019
12297
1 дақиқада ўқилади
«Наврўз» тўйхонаси олдидаги автотураргоҳда ўғирлик жинояти содир этилди
Жорий йилнинг 2 май куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани КХАЙ кўчасида жойлашган “Наврўз” тўйхонаси олдидаги автотураргоҳда қаровсиз қолдирилган 33 ёшли М.М.га тегишли “Nexia” русумли автомашинасини олд томон ойнасини синдириш йўли билан очган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у машина салонидан 5 млн. сўм пули ва 800 АҚШ долларини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Яккасарой тумани Мираҳмедов кўчасида яшовчи 40 ёшли А.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:27 / 25.09.2024
Тошкентдан олиб қочилган машина Қамчиқ довонида ушланди
12:09 / 16.09.2024
Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида таъмирлаш ишлари қурилиш жойи ўраб олинмай қилиняпти
17:15 / 25.07.2024
Чорсудаги тилла дўконида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ўғирлик содир этилди
14:51 / 08.07.2024