ОТМга оид қарорлар қабул қилишда, муҳокамаларда талабалар иштироки зарур — Акмал Бурхонов
Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини максимал даражада шаффоф ўтказишга ҳаракат қилинаётгани, ОТМ имтиҳонлар, курс ва битирув ишлари текширувида нейтралликнинг таъминланаётгани соҳада коррупцияга қарши кураш чоралари кўрилаётганининг бир исботи, деб ҳисоблайди «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раҳбари Акмал Бурхонов.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва ННТ раиси Бурхоновнинг айтишича, ҳали олий таълим соҳасида коррупциоген ҳолатлар мавжуд.
«Олдимизда ҳали талай ишлар турибди ва бу борадаги ишларни жадаллаштириш лозим. Ушбу масала ҳақида қанчалик ошкора гапирсак, жамиятнинг муаммонинг жиддийлиги ва унга қарши курашиш муҳимлигини англаб етади. Бунинг учун олий таълим соҳаси ҳам жамоатчилик учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Олий ўқув юртларига оид муҳим қарорлар қабул қилиниши, уларнинг муҳокамасида талабалар уюшмалари, кенгашлари иштироки, шунингдек ташкил этиладиган турли комиссиялар таркибига талабаларнинг ҳам киритилиш зарур», — дейди у.
«Юксалиш» ҳаракати раҳбари талабалар ва олий ўқув юртлари раҳбарияти тўғридан тўғри мулоқотга киришиш имкониятини берувчи механизмларни жорий этиш масаласига ҳам тўхталди.
«Қабул ва аппеляция комиссиялари таркибига жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари киритиш керак. Диплом ишлари, тақризлар ва оппонентларнинг фикрини жамоатчиликка ошкора эълон қилишни йўлга қўйиш керак», — дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
14:10 / 07.12.2023
Ўзбекистон хорижий мансабдорларга пора беришга қарши конвенцияга қўшилади
21:53 / 04.12.2023
“Ёғли” бюджет, элитар коррупция ва кечикаётган декларациялаш — Акмал Бурҳонов билан суҳбат
11:26 / 01.12.2023