Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШ Афғонистондаги урушни бир ҳафтадаёқ ютиши мумкинлигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Афғонистондаги урушни энг қисқа муддатларда ютиши мумкинлигини айтди.
Трамп 22 июлда Оқ уйда Покистон бош вазири Имрон Хон билан учрашиб, унга “Мен бу урушни бир ҳафтадаёқ юта оламан”, деб айтган.
АҚШ раҳбарининг таъкидлашича, “Афғонистон 10 кун ичида ер юзидан йўқ бўлиб кетарди”.
Шу билан бирга Трамп бу йўлдан кетишни истамаслигини айтган. “Мен 10 млн одамни ўлдиришни истамайман”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.
АҚШ президенти Хон билан музокараларда АҚШ Кашмир масаласини тартибга солишда Покистон ва Ҳиндистон ўртасида воситачи бўлишга тайёрлигини маълум қилган.
Аввалроқ Трампга бу илтимос билан Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мурожаат қилган.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
14:07 / 11.06.2026