Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли армиялари орасида 48-ўринни эгаллади
Global Firepower таҳлилий маркази дунёнинг энг кучли армияларининг 2019 йилги рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон армияси бир йил аввалги рейтингга нисбатан 10 ўрин пастлаб, 48-ўринни эгаллаган (аввалги рейтингда 38-ўрин). Шунга қарамай, Ўзбекистон армияси Россия (2-ўрин), Украина (29-ўрин) ва Беларус (39-ўрин) армиясидан кейин МДҲ давлатлари орасида 4-рақамли, Марказий Осиёда эса энг кучли армия деб топилган.

Рейтингда умумий ҳисобда 137 давлат армияси келтирилган. Рўйхатга АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Франция, Япония, Жанубий Корея, Британия, Туркия, Германия етакчилик қилмоқда.

Шунингдек, Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон армияси 54-ўринни, Туркманистон армияси 75-ўринни, Қирғизистон армияси 91-ўринни, Тожикистон армияси 94-ўринни эгаллаган.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон қуролли кучларида 420 та танк, 179 та самолёт, 1215 та жанговар транспорт воситаси мавжуд бўлиб, давлатнинг мудофаа харажатлари йилига 70 млн доллардан кўпроқни ташкил қилади.
Мавзуга оид
10:17 / 16.07.2026
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
08:22 / 25.06.2026
Дунё армияларида аёллар улуши: кутилмаган етакчилар кимлар?
10:15 / 17.06.2026