23:19 / 24.07.2019
6105

Ёш таэквондочилар Осиё чемпионати тарихидаги энг яхши натижани кўрсатишди

24 июль куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида Таэквондо WТ бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. 

Ўзбекистон миллий жамоаси 2та олтин, 1та кумуш ва 4та бронза медалини қўлга киритди. Бу натижа миллий жамоанинг Осиё чемпионати тарихидаги энг яхши кўрсаткичидир. 

Хусусан, Рашитов Улуғбек (55 кг вазн тоифасида) ва Жойсунов Жасур (68 кг) олтин медаль, Ўктамов Азизжон (48 кг) кумуш медаль, Ҳамидуллаев Абдулазиз (63 кг), Мавлонов Марат (78 кг), Садикова Феруза (63 кг), Собиржонов Озода (55 кг) бронза медаль совриндори бўлишди.

Қайд қилиш жоизки, Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Улуғбек Рашитов мамлакатимиз тарихида илк бор Осиё чемпионатининг энг яхши спортчиси мукофотига сазовор бўлди.

Top