Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» футболчиси «Арсенал»га ўтди
«Реал» яримҳимоячиси Дани Себальос янги мавсумни «Арсенал»да ижара асосида ўтказади.
Лондонликлар испаниялик ҳавбекни бир мавсум учун ижарага олишган.
Футболчи янги клубида 8 рақамли футболкада тўп суради.
«Дани сафимизга қўшилганидан хурсандмиз. У истеъдодли, яхши техникага эга бўлган креатив футболчи», – деган «канонирлар» устози Унаи Эмери янги трансфер ҳақида.
«Реал» Себальосни 2016 йил ёзида, Испания ёшлар терма жамоаси сафида Европа чемпионатидаги ёрқин ўйинларидан кейин «Бетис»дан сотиб олганди.
22 ёшли испаниялик футболчи ўтган мавсумда «Реал» сафида 34 учрашувда майдонга тушиб, 3 гол урган ва 2 голга узатма берган. Унинг мадридликлар клуби билан шартномаси 2023 йилгача тузилган.
Мавзуга оид
13:37 / 29.01.2026
Лиссабонда драма. Дарвозабон «Реал»га гол уриб, жамоасини плей-оффга олиб чиқди
05:08 / 21.01.2026
«Сити» яна ютқазди, «Реал» 6 та гол урди. Кун ўйинлари
12:33 / 15.01.2026
«Реал» кубокдан чиқиб кетди, «Арсенал» финалга яқинлашди
11:38 / 31.12.2025