Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги юклатилган 8 та топшириқдан бор-йўғи 1 тасини бажарган - Сенат
2019 йил 25 июль куни Олий Мажлис Сенатида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2019 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилиши белгиланган мақсадли вазифаларни бажариш юзасидан ҳисоботи эшитилди.
Kun.uz мухбири хабар беришича, қўмита раиси Батир Матмуратов вазирлик фаолиятини қониқарли эмас, дея баҳолади.
Матмурадовнинг айтишича, 2019 йил давомида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига 28та мақсадли вазифа юклатилган, 8таси шу йилнинг биринчи ярим йиллигида бажарилиши керак эди. Атиги биттаси бажарилган. Қилинмаган топшириқлар қуйидагилар:
- Бухоро ва Тошкент вилоятларининг 8та қозонхона ва 6,79 км иссиқлик тармоқлари ишга туширилмаган;
- ичимлик сувини ўлчайдиган замонавий асбоблар ва ускуналарни харид қилиш учун молиялаштириш манбалари бугунги кунгача аниқланмаган;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий ва техник хатловдан ўтказилмаган;
- «Иссиқлик таъминоти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси вақтида ишлаб чиқилмаган;
- Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Қарши шаҳарлари сув таъминоти ва канализация иншоотларини бошқарувга бериш бўйича танлов ўтказилмаган.
Қўмита хулосасига кўра, ишлар вақтида бажарилмаганига тегишли вазирлик ва идораларнинг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мурожаатига тегишли тартибда жавоб бермагани сабаб қилиб кўрсатилди. Жумладан, замонавий ичимлик сув ўлчаш асбоблари ва ускуналарини сотиб олиш учун вазирлик томонидан Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига молиялаштириш юзасидан 4 марта мурожаат қилинган бўлса-да, аниқ жавоб берилмаган.
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари «Сув таъминоти, ташқи тармоқлар ва иншоотлар» ва «Канализация, ташқи тармоқлар ва иншоотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш» лойиҳаси ишлаб чиқилган ва Қурилиш вазирлигига тақдим этилган. Аммо ҳозиргача бу талаб қондирилмаган.
Мавзуга оид
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27 / 19.11.2024