Жаҳон | 19:20 / 26.07.2019
11367
1 дақиқада ўқилади

АҚШ санкция киритадиган бўлса, Туркия Boeing самолётлари сотиб олишни тўхтатиши мумкин

Фото: РИА Новости / Владимир Сергеев

АҚШ С-400 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олганлиги учун Туркияга санкция киритадиган бўлса, Туркия Американинг Boeing самолётларини сотиб олишдан воз кечиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Таййип Эрдўған маълум қилди.

Россиянинг С-400 тизимларини сотиб олиш Туркия ва АҚШ ўртасида зиддият келтириб чиқарди. Қўшма Штатлар Россия қуроли ўрнига АҚШнинг Patriot мажмуаларини сотиб олишни талаб қилди ва Анқарага F-35 қирувчи самолётларини сотмаслигини айтиб таҳдид қилди.

"Биз янги авлод Boeing самолётларини сотиб олмоқдамиз. Биз яхши мижозлармиз. Агарда санкциялар киритиладиган бўлса, биз бу борада ўйлаб кўришимизга тўғри келади", - деди Эрдўған Анқарада чиқиш қилган чоғида.

Аввалроқ Эрдўған санкциялар орқали таҳдид қилиш Туркияни танлаган йўлини ўзгартиришга мажбур қила олмаслигини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид