Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластин Исроил билан барча имзоланган келишувларни ҳаракатдан тўхтатди
Маҳмуд Аббос / Фото: REUTERS/Mohamad Torokman
Фаластин Исроил билан имзоланган ва амалда бўлган барча келишувларни тўхтатди. Бу ҳақда Фаластин мухторияти етакчиси Маҳмуд Аббос ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар қилмоқда WAFA агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, Исроил томони Қудс шаҳри яқинидааги Фаластин қўрғонини бузгани шундай қарор қабул қилишга сабаб бўлган.
«Биз устимиздан ҳукм қилишларига бўйин эгмаймиз ва амалга оширилган ишларга, хусусан Шарқий Қудс ҳолатларга кўникмаймиз», — дея унинг сўзларини келтиради агентлик.
Унинг қўшимча қилишича, Исроилнинг Шарқий Қудсда ўзбошимчалик билан Фаластинга тегишли ўнлаб биноларни бузгани ортидан шундай қарор қабул қилинган.
Аббос «Исроил босқинчи ҳукумати томонидан қабул қилинган барча қарорлар»ни ноқонуний деб баҳолаган. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, «фаластинликларнинг қўли ҳамон адолатли, кенг қамровли ва узоқ муддатли тинчлик томон узатилган».
«Бу биз таслим бўлишга ва босқинчилар билан бирга яшашга тайёр эканимизни англатмайди», — деган Маҳмуд Аббос, Фаластин АҚШ томонидан Яқин Шарқ можаросига барҳам бериши назарда тутилган «аср битими»ни қабул қилмаслигини уқдирган.
Аббоснинг сўзларига кўра, Фаластин ва Исроил «савдо предмети» бўла олмайди ва «кўчмас мулк объектлари ҳам эмас».
Мавзуга оид
21:51 / 26.12.2025
Исроил дунёда биринчи бўлиб Сомалиленд мустақиллигини тан олди
20:52 / 25.12.2025
Фаластинни парчалаш: Ғарбий соҳил харитаси қандай ўзгаряпти?
19:47 / 25.12.2025
Белгия Исроилга қарши геноцид иши бўйича халқаро судда очилган даъвога қўшилди
10:53 / 24.12.2025