Жаҳон | 18:17 / 26.07.2019
6033
1 дақиқада ўқилади

Индонезиянинг Ява оролида вулқон уйғонди

Фото: The National Disaster Mitigation Agency

Ғарбий Явадаги Tangkuban Parahu вулқони кратери 26 июль куни тушдан кейин уйғонди, деб хабар қилмоқда Jakarta Post нашри. Ушбу вулқон кратери сайёҳлар орасида жуда машҳур. Маҳаллий мутасаддилар сайёҳларни ҳудудга киришни тақиқламоқда. 

Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича вулқон ва геологик марказга кўра,  (PVMBG) вулқондан чиқаётган кул денгиз сатҳидан 2284 метр баландликдаги тоғ чўққисидан 200 метр баландликка кўтарилмоқда. 

PVMBG раҳбари Kasbani айтишича, вулқоннинг қуюқ кулранг кули жануб ва шимоли-шарққа тарқалмоқда. 

Вулқон отилиши Биринчи даражада, яъни меъёрда экани айтилмоқда. 

Ҳокимият вакиллари сайёҳларни кратерга яқинлашмасликдан огоҳлантирган. Сайёҳларга, шунингдек, Tangkuban Parahu тоғи сайёҳлик мажмуасида тунаб қолиш ҳам тақиқланган.

Мавзуга оид