Жамият | 08:04 / 26.07.2019
9755
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда талончи қўлга олинди

2019 йил 21 июль куни Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида яшовчи 27 ёшли С.Т. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 17 июль куни номаълум шахс уйига ғайриқонуний равишда кириб, рафиқаси 23 ёшли Л.К.нинг юзига қўли билан уриб, куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, уйидан 3 млн.сўм пулини талончилик йўли билан олиб кетганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қонликўл туманида яшовчи 25 ёшли Т.Д. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид