Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқдаги дам олиш масканида юз берган жанжал бир кишининг касалхонага мурожаат қилиши билан тугади
2019 йил 26 июль куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туман ИИБга ҳужжатлар тўплами тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Уларга кўра, шу йил 22 июль куни соат 20:00ларда Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшовчи 41 ёшли Ж.У. Навобод маҳалласида жойлашган “Оқ-қум” дам олиш масканида ўзаро жанжал туфайли Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани Бобур кўчасида яшовчи 32 ёшли Х.Х.нинг бошига кетмон сопи билан уриб, жароҳат етказган.
Натижада Х.Х. 24 июль куни касалхонага мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.У. ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026
“Шаҳзод -Gold” уч ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди
13:44 / 26.02.2026