Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаб ўқувчиси The Washington Post нашридан 250 млн доллар талаб қилди
Америка Қўшма Штатлари суди мактаб ўқувчиси Николас Сандманнинг The Washington Post газетасига нисбатан катта миқдорда маънавий зарар тўлашга доир аризасини рад этди. Бу ҳақда Politico онлайн нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, ўсмир нашрни туҳматда айблаган ва 250 млн доллар талаб қилган, бироқ суд жавобгар фойдасига қарор чиқарган.
Аниқлик киритишича, ариза 2019 йил 19 январь кунги Вашингтонда абортга қарши митингдан кейин судга киритилган.
Газета Сандманнинг «Американи яна буюк қиламиз» деб ёзилган кепкани кийган ҳолда ҳинду Нэйтан Филипсга юзма-юз турган суратини чоп этган.
Расм остидаги изоҳ эса, мактаб ўқувчиси ўзини агресссив тутгани ва Филипсга нисбатан ирқий қарашларини намоён этганини таъкидлаган, Филипс бу изоҳни тасдиқлаган.
Бироқ, ўсмирнинг фикрича, нашр унинг суратидан давлат раҳбари сиёсатига қарши ҳаракатни илгари суриш мақсадида фойдаланган ва ахборот аслига мос эмас. Ҳакам эса, газета ҳодисани ўзи истаганча ёритиши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилган.
Таъкидлаш лозим, бундан аввал Сандман айни ҳодисани ёритган NBC телеканалидан 275 млн доллар маънавий зарар ундиришга ҳаракат қилиб кўрган эди.
Мавзуга оид
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
13:13 / 09.06.2026