Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексика чегарасида девор қуриладиган бўлди. Бунинг учун Пентагон маблағларидан фойдаланилади
АҚШнинг Мексика билан чегараларида девор қуриш давом эттирилади. Мамлакат Олий суди Пентагон маблағларидан шу мақсадга 2,5 млрд долларни ишлатишга рухсат берди. Шу билан Дональд Трамп сайловолди кампанияси чоғида берган ваъдаларидан бирини бажаришни давом эттириши мумкин.
CNN телеканалига кўра, Оқ уй маъмурияти, миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш учун Мексика билан жануби-ғарбий чегараларда чегара деворлари барпо қилиш зарур.
Олий суд қарори Мудофаа вазирлиги чегара деворлари қуриш учун давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш қонунга зидлигини таъкидлаган қуйи инстанция суди хулосасини бекор қилди.
Америка президенти Дональд Трамп, Олий суднинг мазкур қарорини эса, ғалаба сифатида эътироф этди. У Twitter саҳифасида қуйидагиларни ёзди:
«Қўшма Штатлар Олий Суди қуйи суд қарорини бекор қилди, шу билан жанубий чегара деворини қуришга рухсат берди. Чегара хавфсизлиги ва қонун устиворлигининг катта ғалабаси!»
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026