Йилнинг биринчи ярмида хотин-қизлар мажбурий меҳнатнинг турли шаклларига жалб этилганлиги аниқланган
2019 йил 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг давлат органлари томонидан гендер тенглик бузилишига оид мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолати муҳокамасига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, ўрганишлар мазкур йўналишда айрим камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Жумладан, амалдаги қонунчиликка мувофиқ меҳнат муносабатларида гендер тенглик белгиланган бўлишига қарамасдан, меҳнат бозорида хотин-қизлар муносиб ўрин эгаллаши учун ишга солинмаган имкониятлар сақланиб қолмоқда. Хусусан, айрим соҳаларда аёллар иштироки жуда камлигича қолмоқда. Транспорт, қурилиш, саноат каби йўналишлар шулар жумласидан.
Ўтказилган ўрганишлар давомида ишга қабул қилишда гендер нуқтаи назардан 274 та қонунбузиларлик ҳолати аниқланган, улар асосан олий ва ўрта махсус таълим соҳаси, халқ таълими, соғлиқни сақлаш тизими ва бошқа соҳаларга тўғри келмоқда. Бундан ташқари, хотин-қизларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш йўналишида иш ҳақи тўлаш бўйича аёлларнинг камситилишига оид қонунбузиларлик ҳолатлари аниқланган.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида хотин-қизлар мажбурий меҳнатнинг турли шаклларига жалб этилганлиги аниқланган бўлиб, бундай ҳолатлар олий ва ўрта махсус таълим соҳасида, халқ таълимида, соғлиқни сақлаш тизимида, қишлоқ хўжалигида ва бошқа соҳаларда қайд этилган.
Мажлисда сенаторлар меҳнат бозорида айрим гендер номутаносибликларни бартараф этиш мақсадида давлат бошқаруви органларининг ва маҳаллий ижро ҳокимиятларининг бошқарув ходимлари таркибида аёллар учун камида 30 фоиз миқдорида квота белгилаш, шунингдек чет эл тажрибасини инобатга олган ҳолда, касбларни аёллар ва эркаклар касбларига бўлишнинг эски тушунчаларини бартараф этишга қаратилган мақсадли ташвиқот ишларини аҳоли ўртасида ташкил этиш бўйича таклифлар билдирди.
Мавзуга оид
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
13:04 / 23.10.2024
Телекоммуникация соҳасида операторлар ва провайдерларга адолатли рақобат муҳити таъминланади
21:49 / 14.10.2024