Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: жангарилар Нигерияда камида 30 кишини ўлдирди
Boko Haram жангарилари деб гумон қилинаётган жиноятчилар Нигериянинг шимоли-шарқида камида 30 кишини отиб ўлдирган. Воқеа Борно штатидаги дафн маросимида содир бўлган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хавфсизлик мулозими ахбороти ва гувоҳлар кўрсатмасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Борно Boko Haram ва Ғарбий Африкадаги Ислом давлати террорчилик ташкилотлари фаол бўлган штат ҳисобланади. Умуман, бу ердаги зиддият ўн йиллардан буён давом этмоқда ва бу вақт ичида минглаб кишилар ўлдирилган, миллионлаб инсонлар минтақани тарк этишга мажбур бўлган.
Воқеага гувоҳ бўлган фуқаронинг айтишича, жангарилар қишлоқдаги дафн маросимида тўпланганларга қарата ўт очишдан аввал тўпланиб турганларини кўрган.
Хавфсизлик мулозимига кўра, жангарилар мотоцикллар ва минивэнларда келиб, қишлоққа ҳужум қилган ва 30дан ортиқ фуқарони ўлдирган. Улар, шунингдек, бошқа бир қишлоққа ҳам ҳужум қилган.
Нигерия армияси мазкур хабарни изоҳламаган.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
08:44 / 03.01.2026
Нигерияда ЙТҲ: Энтони Жошуанинг ҳайдовчисига нисбатан иш қўзғатилди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
09:54 / 22.12.2025