Назарбоев Тоқаев билан учрашди
Нурсултон Назарбоев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев билан учрашди. Бу ҳақда Elbasy.kz хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, учрашув вақтида томонлар кун тартибидаги долзарб масалаларни, шунингдек олдинда турган ишлар режасини муҳокама қилишган.
Учрашувда мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазият ва фуқаролик институтларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 19 март куни Қозоғистонга қарийб 30 йил президентлик қилган Нурсултон Назарбоев жонли эфирда мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, истеъфога чиқишини эълон қилганди.
Унинг ўрнига Сенат раиси Қосим-Жўмарт Тоқаев президент вазифасини вақтинча бажарувчи бўлди. 9 апрель куни мамлакатда муддатидан олдинги президентлик сайловлари бўлиб ўтиши ҳақида эълон қилинди ва 12 июнь куни ўтказилган сайловларда Тоқаев сайловчиларнинг 70,76 фоиз овозини олган ҳолда мамлакатнинг янги президентига айланди. Унинг ҳокимиятга келиши Қозоғистоннинг асосий шаҳарларидаги норозилик намойишлари билан бирга кечди.
Мавзуга оид
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024
Назарбоевнинг жияни давлатга 1,6 млрд доллар қийматли мулкларни қайтарди
21:42 / 12.01.2024