Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Эрон Ҳурмуз бўғози ҳудудида ҳарбий машғулот ўтказиши мумкин
Россия ва Эрон яқин келажакда Ҳурмуз бўғози ҳудудида ҳарбий-денгиз машғулотлари ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Эрон ҲДК қўмондони Ҳусайн Хонзодий IRNA агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
"Яқин вақт ичида Ҳинд океанида Россия-Эрон қўшма машғулотлари ўтказилиши кутилмоқда. Машғулотлар Ҳинд океанининг шимолий қисмида, хусусан Ҳурмуз бўғозида бўлиб ўтиши мумкин", - деди Хонзодий.
У шунингдек, Россия ва Эрон Каспий денгизида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш борасида музокара олиб бораётганини маълум қилди.
Контр-адмирал Хонзодий Россия ҲДК қўмондонлигининг таклифига биноан уч кунлик ташриф билан Россияга келди.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:55
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
22:13 / 19.06.2026