Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абитуриентлар огоҳлантирилади: Қаршидаги Халқаро ижтимоий-иқтисодиёт университети фаолияти ноқонуний
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини Қаршидаги Халқаро ижтимоий-иқтисодиёт Университети фаолияти ноқонуний эканлигидан огоҳлантирмоқда. Инспекция Ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, сўнгги кунларда Халқаро ижтимоий-иқтисодиёт Университети нодавлат олий таълим муассасаси ва ушбу муассаса 2019/2020 ўқув йилига ўқишга киришга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилаётганлиги, ушбу хизмат учун пул ундирилаётганлиги ҳақида фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Унда таъкидланишича, Халқаро ижтимоий-иқтисодиёт Университети НТМ Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига лицензия олиш учун бир неча бор ариза билан мурожаат қилган. Лекин мазкур муассаса олий таълим хизматларини кўрсатиш учун белгиланган талаб ва нормаларга жавоб бермайди. У мулкий ҳуқуқ билан тегишли бўлган бино ва иншоотлар билан таъминланмаган. Замонавий ахборот-коммуникация асбоб-ускуналари, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлар билан жиҳозланган аудиториялар ва ўқув хоналари мавжуд эмас. Илғор халқаро тажрибаларни инобатга олиб, ўқитишнинг инновацион шакллари ҳамда замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида таълим соҳасидаги самарадорлик ва натижадорликни ошириш учун керакли шарт-шароитлар яратилмаган. Юқоридаги сабаблар боис, Инспекция томонидан лицензия бериш рад этилган.
«Ушбу муассасанинг норасмий фаолияти бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Қашқадарё вилояти ҳокимлигига хат юборилган.
Олий ўқув юртида ўқиш истагида бўлган ёшларга ва уларнинг ота-оналарига Халқаро ижтимоий-иқтисодиёт Университети НТМ ҳеч қандай лицензияга эга эмаслигини ва уларнинг фаолияти ноқонунийлигини эслатиб ўтмоқчимиз ва бундай ёлғон маълумотларга ишонмасликларини сўраб қоламиз», - дейилади ахборотда.
Шу билан бирга, лицензия олган нодавлат таълим муассасалари тўғрисида маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий веб-саҳифасида жойлашган лицензиялар реестридан ҳамда +998 71 231-07-53 (ички рақамлар 1020, 1027, 1037) орқали тўлиқ маълумотларни олиш мумкинлиги эслатилган.
Мавзуга оид
21:19 / 15.06.2026
Олимлик пойгаси: бугунги тадқиқотчиларнинг мотивацияси нима?
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
11:21 / 13.03.2026
Норфолкдаги университетда отишма: ФТБ ҳужумчини ИШИД тарафдори деб атади
15:45 / 11.03.2026