Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда портлаш. Автобуснинг 35 йўловчиси ҳалок бўлди
Фото: REUTERS/Jalil Ahmad
Афғонистоннинг Ҳирот-Қандаҳор шаҳарларини боғловчи автомобиль йўлининг Фараҳ вилоятидан ўтувчи қисмида содир бўлган портлаш оқибатида йўловчи автобусида кетаётган 35 киши қурбон бўлди, 27 киши яраланди. Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
Жорий йилда, Афғонистон бўйлаб хавфсизлик борасида салбий ҳолатлар кўп учрамоқда, дейилади хабарда. Тоғларга жойлашиб олган Толибон ҳаракати ва Ислом давлати жангарилари афғон ҳарбийлари, ҳукумат ходимлари ва фуқароларга кунда-кунора ҳужум қилмоқда.
«Бомба Толибон жангарилари томонидан афғон ва хорижий хавфсизлик кучларини нишонга олиш мақсадида яқинда қўйилган бўлган», - деган Афғон расмийси. Унинг қўшимча қилишича, ҳалок бўлганлар ҳамда яраланганларнинг аксарияти болалар ва аёллардир.
Ҳозирча, ҳодиса учун жавобгарлик ҳеч бир жанговар гуруҳ зиммасига олгани йўқ.
Шу билан бирга, Толибон ҳаракати вакили жавобгарликни рад этиб, ҳаракат жангчилари бу ҳудудда миналарни ўрнатишга масъул бўлишмаганини таъкидлаган.
«Портлаш Толибон томонидан содир этилмади, биз ҳодисани ўрганяпмиз», - деган Забиҳуллоҳ Мужоҳид.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026