Жаҳон | 00:53 / 31.07.2019
4590
1 дақиқада ўқилади

КХДР-АҚШ музокаралари тез орада бошланади – ОАВ

Фото: Wikipedia

Шимолий Корея расмийси Оқ уй Миллий хавфсизлик консулидаги ҳамкасбига, КХДРнинг ядросизланишига доир музокараларни тиклаш бўйича ишчи гуруҳлар мулоқоти тез орада бошланишини билдирган. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти юқори лавозимли мулозими, маълум қилди, дея хабар қилмоқда Reuters.

АҚШ расмийси ушбу минтақада бу масалага доир бўлмаган музокаралар ўтказган ва Шимолий ва Жанубий Корея чегарасидаги ҳарбийлардан холи ҳудудга ҳам борган. 30 июнь куни бу ерда КХДР етакчиси Ким Жон Ин ва АҚШ президенти Дональд Трамп учрашуви бўлиб ўтган эди. Трамп, АҚШнинг КХДР ҳудудига ўтган илк раҳбари сифатида тарихга муҳрланганди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид