Ўзбекистон | 20:38 / 01.08.2019
4541
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Беларусь ахборот соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига қилган илк давлат ташрифи доирасида бир қатор келишув ва битимлар имзоланди.

Ана шу ҳужжатлар орасида Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Беларусь Республикаси Ахборот вазирлиги ўртасида оммавий ахборот воситалари, нашриёт ва матбаа фаолияти соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим ҳам бор.

Бугун Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ва Беларусь Республикаси ахборот вазири Александр Карлюкевич ўртасида битим имзоланди. Ушбу ҳужжатда икки мамлакат ўртасида оммавий ахборот воситалари, нашриёт, матбаа фаолияти соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш кўзда тутилган. Ҳар икки мамлакат оммавий ахборот воситалари вакиллари, ноширлик ва матбаачилик фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ходимлари иштирокида танловлар, сeминарлар, кўргазма-ярмаркалари ва симпозиумлар ўтказиш режалаштирилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид