Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Монополияга қарши суриштирув доирасида Facebook тузган шартномалар текширилади
АҚШ федерал савдо комиссияси (FTC) монополияга қарши суриштирув доирасида Facebook бошқа компанияларни қандай мақсадда сотиб олганини текширади, деб ёзади The Wall Street Journal. Нашрнинг қайд этишича, FTC Facebook эҳтимолий рақобатчилардан қутулиш ва рақобатга тўсқинлик қилишни режалаштирмаганига ишонч ҳосил қилмоқчи.
Facebook ўтган ҳафтада комиссия текширув олиб бораётганини хабар қилган, аммо тафсилотларни маълум қилмаганди. Нашр манбаларининг сўзларига кўра, текширувда асосий эътибор компания харидларига қаратилади.
Ҳозирда FTC ходимлари маълумотга эга бўлиш учун Facebook сотиб олган компанияларнинг асосчилари билан боғланмоқда. Улар Facebook ва унинг бош директори Марк Цукерберг технологик стартапларни улар кейинчалик ижтимоий тармоққа рақобатчилик қилмаслиги учун сотиб олган-олмаганини аниқламоқчи.
S&P Global компаниясининг маълумот беришича, кейинги 15 йил ичида Facebook 90га яқин компанияни сотиб олган.
Мавзуга оид
13:20 / 29.01.2026
«Молиявий хизматларни кўрсатишда монополия тарафдори эмасмиз» - Тимур Ишметов
09:10 / 11.01.2026
Навбатчи устозларга иш ҳақи ва Бойсунда нефт булоқлари — ҳафта дайжести
11:27 / 06.01.2026
Кам литражли автомобиллар учун божлар ошди
11:55 / 02.01.2026