ЮНЕСКО Ўзбекистоннинг ўз ҳудудида биринчи геопарк яратишга доир ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр
3 август куни Шаҳрисабзда I Халқаро геотуристик форум ўз ишини якунлади. Форум якунига кўра, ЮНЕСКО Ўзбекистоннинг мамлакат ҳудудида биринчи геопарк яратишга оид ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди ва келгуси йили шу мавзуда ҳамкорликда конференция ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
ЮНЕСКОнинг Марказий Осиё табиий фанлар бўлими бошлиғи Кристина Товмасян ҳудудида замонавий геопарк фаолияти йўлга қўйилиши ҳамда мустақиллик йилларидан буён биринчи марта сайёҳлар учун очилиши режалаштирилаётган Китоб геологик қўриқхонасига бағишланган брифингда шундай баёнот берди.
“Шуни таъкидлаб ўтишни истардимки, мазкур форум геотуризмни ривожлантириш ҳамда шу мавзудаги муҳокамаларни давом эттиришга туртки беради. Бу ерда геопаркни ривожлантиришга бўлган катта қизиқишни кўряпман. Тадбир якунида ЮНЕСКО Ўзбекистоннинг геопарк яратишга доир ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр”- деди Кристина Товмасян.
“Уч кун давомида форум иштирокчилари томонидан геопарклар ва геотуризм ҳақида кўп гапирилди, лекин бу ерда жуда кўп саволлар юзага келмоқда ва уларнинг баъзиларига биз жавоб олганимизча йўқ. Табиийки, МДҲ мамлакатлари ҳудудида ЮНЕСКО глобал геопарклар тармоғи, шунингдек бу тармоқни ривожлантиришга оид тажриба йўқ. Шу боис биз келгуси йили Ўзбекистон билан ҳамкорликда геопарклар бўйича конференция ўтказишни таклиф қиламиз”, - дея қўшимча қилди ЮНЕСКО вакили.
I Халқаро геотуристик форум якунида форум иштирокчилари томонидан экологик ва геологик туризмни ривожлантиришда ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш, тажриба алмашиш, янги туристик маҳсулот яратиш ва мавжуд дастурларни бойитишга доир протокол имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Китоб геологик қўриқхонасидаги ноёб табиат ёдгорлиги – Зинзилбоғ кесмасини очишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:28 / 11.10.2024
Alfraganus университети ЮНЕСКОнинг 10-Таълимда тадбиркорлик APEID Кенгаши йиғилишига мезбонлик қилди
19:25 / 26.09.2024
ЮНЕСКО Ўзбекистондаги Ғарбий Тян-Шан экотизимига хавф солаётган таҳдидлар ҳақида огоҳлантирди
12:51 / 24.06.2024
Зоминда “II Халқаро мақом санъати анжумани” ўтказилади
19:15 / 11.06.2024