Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва АҚШ ва Германияни Россиянинг ички ишларига аралашаётганликда айблади
Москва АҚШ ва Германия дипломатик ходимлари ва ОАВлари Москвада 3 августда ўтган рухсат этилмаган намойишга тааллуқли мақолаларни чоп этгани сабабли бу давлатларга расмий мурожаатларини жўнатади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Барча материалларни, шубҳасиз, расмий йўл билан АҚШ элчихонасигача ва нафақат элчихонагача етказамиз. Ўйлайманки, АҚШ раҳбарияти уларнинг дипломатлари Россиянинг ички ишларига аралашаётганидан ниҳоятда таажжубга тушади”, деб айтган Захарова.
Россия вакилининг айтишича, ноқонуний акцияларга АҚШнинг Москвадаги элчихонаси аралашган. Захарованинг таъкидлашича, АҚШ элчихонаси акция ўтиш йўналишини деярли “ҳар бир дақиқаси” бўйича баён қилиб чиққан, унинг охиридагина бу йўналишдан қочиш ҳақида илтимос қилинган. “Бу маълумотнинг 90 фоизи одамларни айнан акцияга қўшилишга чорлаган”, деб айтган Захарова. Унинг айтишича, АҚШ элчихонаси матбуот котиби намойиш натижаларига изоҳ берган.
Бундан ташқари, Захарова Deutsche Welle немис телеканалининг ҳам аралашувини эслаб ўтган. Унинг таъкидлашича, канал томонидан рус тилида акцияга чорлаш мақоласи “феноменал хато”дир.
3 августда Москвада шаҳар думасига сайловларда мустақил номзодларни қўллаб-қувватлашга чорланган “Ўзимизга сайлов ҳуқуқини қайтарамиз” деб номланган акция ўтган. Москва сайлов қўмитаси ушбу номзодларга сифатсиз тўпланган имзолар учун сайловларда иштирок этиш ҳуқуқини беришни рад этган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг баҳолашича, акцияда ушланган одамлар мингдан ошиб кетган, ваҳоланки полиция 600 киши ушланганини таъкидламоқда.
Кейинроқ Россия тергов қўмитаси акция натижаларига кўра илк жиноий иш қўзғатган. Гап ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қилиш ҳақида бормоқда. Акция иштирокчиларидан бири Росгвардия ходимига қаршилик кўрсатган ва бунинг оқибатида жангчи елкаси чиқиб кетган, гумонланувчи эса ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
22:21 / 17.07.2026
Уруш яна қайталанди. Нега?
20:40 / 17.07.2026
Ироқда Трампнинг ўлими учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинди
18:33 / 17.07.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
10:55 / 17.07.2026