Қўмита: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари монополияга қарши қонунчилик талабларини бузган
2019 йилнинг 4 апрел куни Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимдаги барча даволаш профилактика муассасаларига “Урганч китоб маркази” МЧЖдан китоб сотиб олишда фаол иштирок этишни таъминлаш сўралган кўрсатма хатни юборган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, бу билан шартномалар тузишда устунлик бериш, айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти учун бошқа камситувчи ёки имтиёзли шартлар (шароитлар) белгиланиши натижасида Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси талабларини бузилишига йўл қўйилган.
Шунга ўхшаш ҳолатга Жиззах вилоятида ҳам йўл қўйилган. Хусусан, Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ўзининг хати билан бошқарма тасарруфидаги шифохоналар, бирлашмалар, поликлиника ва ҚФПлари тиббий чиқиндиларни ташиш ҳизмати бўйича “Махсус тиббий утилизация” МЧЖ билан шартномалар тузишга кўрсатма берган. Натижада, рақобатни чеклайдиган, яъни айрим тадбиркорлик субъектларига шартномалар тузишда устунлик бериш ҳаракатларига йўл қўйилган. Мазкур қонунбузилиш ҳолати тегишли тартибда Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, камчиликларни бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик бўйича юборилган кўрсатма ижроси таъминланди. Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг қўшма буйруғини қайта кўриб чиқилишига эришилди.
Жорий йилнинг июн ойидан эътиборан Қўмита томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 11 та ҳудудий бошқармалари томонидан 37 та ҳолатда рақобатни чеклайдиган ҳаракатларни содир этиш ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган барча қонунбузилиш ҳолатлари белгиланган тартибда Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилди. 9 та вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларига нисбатан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилиш ҳолатини белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилди, рақобатни чеклашга олиб келган 3 та ҳужжатлар бекор қилинди, 2 та бошқарма томонидан йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолати ихтиёрий равишда бартараф этилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:18 / 14.11.2024
Электромобил бозорини қисиш учун охирги бир йилда нималар қилинди?
20:33 / 13.11.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларининг вагон қисмини 30 фоизга оширади
08:08 / 07.11.2024
Монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолат аниқланди
14:06 / 26.10.2024