Жаҳон | 23:22 / 06.08.2019
10585
1 дақиқада ўқилади

Японияда иссиқлик сабабли бир ҳафта ичида 57 киши вафот этди

Японияда ўтган ҳафта давомида иссиқ уришдан камида 57 киши вафот этди, деярли 20 минг киши шифохонага тушди. Бу ҳақда Япониянинг фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва тез ёрдам хизмати вазифаларини бажарувчи ўт ўчириш бош бошқармаси хабар берди.  

Таъкидланишича, ўтган ҳафта бутун Япония бўйлаб кучли иссиқ ҳарорат кузатилган, баъзи ҳудудларда у 39 даражага етган.

Вафот этганлардан аксарияти кекса одамлар бўлиб, улар тежамкорлик мақсадида уйларида кондиционерларни ёқмайдилар. Мамлакат мутасадди идоралари аҳолини бош кийимлари кийиб юриш, кўпроқ суюқлик ичиш ва қуёшда узоқ вақт қолмасликка чақирган. 

2018 йилда Японияда рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат сабабли 150 дан кўпроқ одам вафот этганди, ўн минглаб одам шифохонага тушганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид