Жамият | 13:44 / 08.08.2019
70373
1 дақиқада ўқилади

Фарғонадаги футбол майдонида юз берган ўзаро жанжал 18 ёшли йигитнинг ўлими билан тугади

Фото: Shaun Botterill / Getty Images

Фарғона туманидаги футбол майдонида юз берган ўзаро жанжал бир кишининг ўлими билан тугади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, ушбу туманда 2019 йил 7 август куни Ёшларобод кўчасида яшовчи 26 ёшли А.Ғ. Садо кўчасида жойлашган футбол майдончасида ўзаро жанжал оқибатида таниши Оқбилол кўчасида яшаган 18 ёшли И.У.нинг юзига қўллари билан урган вақтида, И.У. боши билан ерга йиқилиб тушган.

Хабарда айтилишича, натижада И.У. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган. А.Ғ. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид