Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛ. 1-турнинг охирги ўйинида «МЮ» «Челси»ни тор-мор қилди
Англия Премьер-Лигасида 1-турнинг охирги ўйини якунланди. Ўз майдонида «Челси»ни қабул қилган «Манчестер Юнайтед» 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Аввалига 18-дақиқада Маркус Рэшфорд пенальтидан гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Рэшфорд Зуманинг қўполлиги сабаб белгиланган жаримани аниқ амалга ошириб, «голлар ёмғири»ни бошлаб берди.
Ўйиннинг 65-дақиқасигача тенг кураш кечди ва кейин Сулшер шогирдлари яна темпни оширишди. 65-дақиқада Антони Марсьяль қанотдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб, ҳисобни иккитага оширди. 67-дақиқада Маркус Рэшфорд узоқ масофадан супер гол урди.
81-дақиқада захирадан майдонга тушган манчестерликларнинг уэльслик дебютанти Дэниел Жеймс Поль Погбанинг супер рейдидан сўнг гол уриб, ўйиндаги якуний нуқтани қўйди. Погба ўйинда иккита голга ассистентлик қилганини таъкидлаш керак.
Манчестер Юнайтед – Челси 4:0
Голлар: Рэшфорд (18, пен, 67), Марсьяль (65), Жеймс (81).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Линделеф, Уан-Биссака, Магуайр, Шоу, Погба, Лингард (Мата, 86), Мактомини, Перейра (Жеймс, 74), Марсьяль, Рэшфорд (Гринвуд, 86).
Челси: Аррисабалага, Аспиликуэта, Зума, Эмерсон, Кристенсен, Маунт, Баркли (Пулишич, 58), Жоржиньо (Канте, 73), Ковачич, Педро, Абрахам (Жиру, 66).
Мавзуга оид
12:01 / 25.05.2026
«Арсенал» кубок кўтарди, «Сити» ва «Ливерпул» афсоналари билан хайрлашди
10:29 / 10.05.2026
«Сити» пойгага қайтди. Кун ўйинлари
13:31 / 04.05.2026
«Интер» – чемпион, «Реал» «Барса»га тож кийдиришни кечиктирди. Кун ўйинлари
11:48 / 14.04.2026