Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов Туркманистонга ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Туркманистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар берди.
Қайд этилишича, Абдулла Арипов ва Ўзбекистон делегацияси 11-12 август кунлари Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳридаги “Аваза” туризм зонасида ташкил этилган 1-Каспий иқтисодий форумида иштирок этмоқда. Форумда Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Озарбойжон, Эрон, Болгария ва бошқа давлатлардан келган делегациялар қатнашмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов форум доирасида Эрон биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирийни қабул қилган. Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, истиқболдаги вазифаларни белгилаб олиш бўйича фикр алмашилди. Томонлар Қурбон ҳайити байрами муносабати билан бир-бирини табриклаган.

Бундан олдин, Туркманистон қўшни давлатларга инновацион шаҳар барпо этиш таклифи билан чиққанди.
Мавзуга оид
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026