Хитой билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича келишувга эришилди - «Ўздавкарантин»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Хитой Халқ Республикаси Сифат, назорат, инспекция ва карантин бўйича бош маъмурияти ўртасида 2017 йил 5 июлда имзоланган келишувга мувофиқ, ҳозирга қадар Ўзбекистондан Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари фақатгина ҳаво йўллари орқали экспорт қилинаётган эди.
«Ўздавкарантин» инспекцияси ахборот хизмати хабарига кўра, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Хитой Халқ Республикасининг Бош божхона бошқармаси ўртасида ўзаро олиб борилган музокаралар муваффақиятли якунланди. Бунда республиканинг карантин остидаги маҳсулотлари, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Хитой Халқ Республикаси бозорига экспорти ҳажмини ошириш, тадбиркорлик субъектларига янада қулайликлар яратиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортидаги рақобатбардошликни оширишга қаратилган янги инфратузилма яратиш кўзда тутилган.
Қайд этилишича, ХХР тарафи жорий йилнинг август ойидан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ўзбекистондан Хитойга нафақат ҳаво йўллари орқали, балки ер усти транспортларида Хоргос (Қозоғистон), Алашанкоу (Қозоғистон) ва Иркештам (Қирғизистон) чегара масканлари орқали экспорт қилинишига рухсат берилганлигини тасдиқлади.
Мавзуга оид
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024