Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХТВ халқ таълими тизимида 27та бизнес лойиҳани таклиф этмоқда
Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун сармоядорлар ўртасида танловлар эълон қилди.
Вазирлик ўз расмий сайтида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларини амалга ошириш бўйича 27 та эълонни чоп этди. Лойиҳалар 8 вилоятда ва Тошкент шаҳрида амалга оширилади.
Лойиҳаларнинг 5 тасида бўш ер участкаларида спорт мажмуалари, шунингдек 22 тасида эса нодавлат умумий таълим муассасаларини ташкил этиш кўзда тутилган.
Танлов талабларига кўра, ДХШ объектлари ғолибларга эълонда кўрсатилган муддатга қадар беғараз фойдаланиш учун тақдим этилади.
Лойиҳалар доирасида ҳамкорлар ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган бир гуруҳ ўқувчиларни ўқитиш, биноларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда мактабларнинг моддий-техник базасини янгилаш бўйича мажбуриятларни қабул қилиши керак. Шу билан бирга, лойиҳа ҳамкори битим амал қилиш муддати давомида ДХШ объектининг асосий фаолият турини ўзгартирмаган ҳолда фойдаланиши шарт.
Танловда иштирок этишни истаган тадбиркор ва сармоядорлар жорий йилнинг 12 сентябрь кунига қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат этиши мумкин: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, 100031, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Танлов шартлари ва унда иштирок этиш бўйича маълумот олиш учун вазирликнинг Мактабларнинг истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шериклик бошқармасига мурожаат этиш мумкин.
Мавзуга оид
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
13:31 / 11.03.2026
Пойтахтда таълим хизматлари бўйича етакчи туман аниқланди
19:02 / 06.03.2026
Жазо ўтаётган аёлларга олийгоҳларда ўқиш имконияти яратилади
18:59 / 06.03.2026