Жаҳон | 15:54 / 14.08.2019
7700
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Европада ўрта ва кичик масофага мўлжалланган ракеталарни жойлаштирмоқчи эмас

Фото: Wikipedia

Американинг ўрта ва кичик масофага мўлжалланган ракеталарини Европага жойлаштириш бўйича ҳеч қандай режа мавжуд эмас, деди АҚШнинг Москвадаги элчиси Жон Хантсман.

"Бу мавзуда кўплаб тахминлар бўлди, аммо мен аниқ гап эшитмадим. Дарвоқе, Россия раҳбарияти билан бу мавзу муҳокама қилингани йўқ. Доим таҳдид мавжуд ва доим Қўшма Штатлар айбдор", - деди Хантсман "Эхо Москви" радиостанцияси эфирида.

"Аммо ушбу ҳафтада янги мудофаа вазиримиз берган жавобга кўра, ҳаттоки бу тоифадаги қуролларга эҳтиёж сезилган тақдирда ҳам улар Европага эмас, Осиё-Тинч океани ҳудудидаги оролларнинг биринчи занжирига жойлаштирилади", - деб қўшиб қўйди у.

АҚШ 2 август куни Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадаги иштирокини расман тўхтатди. Бунга жавобан Россия ҳам шартноманинг амал қилиши тугаганини билдирди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид