Иқтисодиёт ва саноат вазирининг янги ўринбосари лавозими жорий этилди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги марказий аппарати тузилмасига иқтисодиёт ва саноат вазирининг ҳудудларни, шу жумладан, Сирдарё вилоятини комплекс ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини қисқартириш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари – Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозими киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 28 нафардан иборат бўлган тузилмаси тасдиқланди.
Белгилаб қўйилишича:
Агентлик директори икки нафар ўринбосарга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосарга эга;
Агентлик директорининг ўринбосари бир вақтнинг ўзида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижрочи директори ҳисобланади;
Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади;
Агентлик кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари маблағларини жалб қилиши мумкин;
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари тузилмаларида Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ўрнатилган умумий бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратининг ҳудудларда фаолият юритаётган ходимлари билан ўзаро яқин ҳамкорликда ишлайдиган, бошқарув ходимларининг штат бирлиги 49 нафардан иборат кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлимлари ташкил этилади.
Агентлик:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда номолиявий ёрдам турларини ҳамма соҳаларда кенгайтириш, шу жумладан, бизнес юритиш асослари ва соҳадаги қонун ҳужжатлари, тадбиркорлик фаолиятининг хавф-хатарларини баҳолаш кўникмаларини ўргатиш орқали тадбиркорларнинг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш дастурларида мувофиқлашган тарзда иштирок этишини, уларнинг малакасини ошириш, стажировкалар ва бошқалар ташкил этилишини таъминлайди;
тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда фойдаланиладиган ускуналарнинг техник хусусиятлари, ўзини қоплаш муддати, маҳаллий хом ашё билан таъминланиши, сарфланадиган материаллар ҳисоб-китоби ва бозорлар, шу жумладан, хорижий бозорлар баҳосини ўз ичига олган электрон каталогини шакллантиради, кейинчалик салоҳиятли лойиҳалар ва бизнес ташаббусларини танлаб олиш жараёни самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида улар Агентлик ва тижорат банкларининг веб-сайтларига жойлаштирилади.
Мавзуга оид
13:30 / 31.10.2024
Атом энергияси агентлигининг асосий вазифалари белгиланди
07:36 / 25.10.2024
Миграция агентлигининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади
11:40 / 16.10.2024
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
09:55 / 15.10.2024