Жамият | 20:49 / 14.08.2019
15442
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида видеорегистраторлар орқали аниқланган қоидабузарликлар юзасидан 154 та ҳайдовчига чора кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20-сентабрдаги 747 сонли “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1-июл кунидан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар dyhxx.ejarima.uz сайти орқали қабул қилинмоқда. 

Ҳозирги кунга келиб Тошкент вилояти ҳудудида содир этилган қоидабузарликлар юзасидан 232 та ҳолат бўйича видеоёзув келиб тушди. Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувларнинг 154 таси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида” низом талабларига мос деб топилиб, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилди. Уларга нисбатан тегишли тартибда қарорлар чиқарилиб, қарор нусҳалари “Ўзбекистон почтаси” нинг маълумотларни қайта ишлаш марказига орқали қоидабузарни содир этган ҳайдовчи ёки юридик шахснинг манзилига жўнатилди.

Шуни ҳам такидлаб ўтиш жоизки, видеорегистратор орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати тўғрисидаги видеоёзувда содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати, транспорт воситасининг русуми ва давлат рақами белгиси ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилган сана ва вақт аниқ акс эттирилган бўлиши лозим. Бундан ташқари, видеорегистраторларннинг давлат стандартларидан ўтганлиги тўғрисида ҳеч қандай хужжатлар талаб этилмайди.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ 
Матбуот бўлинмаси бошлиғи

Мавзуга оид