Одноклассники ижтимоий тармоқлар орасида дўстларни фотосуратлар бўйича қўшиш имкониятини биринчилардан бўлиб жорий этди
Нейротармоқлар негизидаги инсон юзини аниқлаш технологияси жараёнга тўлиқ махфий тус беради.
Одноклассники ижтимоий тармоғи дўстларни қўшишнинг янги усулини жорий этди. Энди ижтимоий тармоққа янги дўстни қўшиш учун уни суратга олиш керак, холос. Бунда фойдаланувчиларнинг махфийлиги ишончли тарзда ҳимояланган: дўстнинг профили ва исми фақат у талабномани тасдиқлаганидан сўнг очиб берилади. “Дружба по фото” (“Сурат бўйича дўстлашиш”) хизматидан ОКнинг мобил иловасидаги “Дружбы” (“Дўстлашувлар”) бўлимида фойдаланиш, яъни камерани ёқиб, суратга олиб, дўстлар рўйхатига қўшиш учун талабномани бир клик орқали юбориш мумкин.
Одноклассники дўстларни қўшишнинг ушбу усулини таклиф этган биринчи ижтимоий тармоқ бўлди. Фойдаланувчилар ўз яқинларини янада тезроқ топиб, уларга ҳиссиётларини улашиши мумкин бўлади. Учрашиш ёки танишиш вақтида дўстни қўшиб қўйиш учун фойдаланувчилар профили ҳаволаси билан алмашиши, маълумотларни киритиши, минглаб фамилиядошлари орасидан дўстларини қидириши, қидириш натижаларини яшаш ёки ўқиш жойи бўйича саралаши керак бўлмайди. Фотосуратга олиш етарли — ижтимоий тармоқ дўстлашиш учун талабномани ўзи автоматик тарзда юборади. Ушбу ҳолат мулоқотни онлайн тарзда бир неча сония ичида бошлаш имконини беради.
Бунда дўстнинг профилига ҳавола у талабномани қабул қилганидан сўнг юзага келади, унинг юзини эса фақат реал вақт режимида суратга олиш мумкин бўлади. Шунга кўра, бегона шахслар фотосурат бўйича дўстлашишга ҳаракат қилишда фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотни олиши ёки у акс эттирилган фотосуратни юклаши мумкин бўлмайди.
Дўстларни фотосуратлар бўйича қўшиш хизмати асосини ижтимоий тармоқнинг нейротармоқлар ва компьютер кўриш қобилияти негизидаги фойдаланувчилар фотосуратларида инсон юзини аниқлаш бўйича хусусий технологияси ташкил этади. Одноклассники бир неча сония ичида 99 фоиздан юқори аниқликда дўстларни топиш имконини беради. Технологиянинг ноёблиги шундаки, нейротармоқлар уйғунлиги дўстлашув ташаббускори учун эҳтимоли юқори бўлган номзодни аниқлайди.
Дўстни ҳатто унинг ОКдаги профилида фақат эски фотосуратлар юкланган бўлса ҳам топиш мумкин: технология бўлгуси дўстнинг юзини иловада суратга тушишдан аввалги вақтга қадар экстраполяция қилади. Ушбу ҳолатда, агар фойдаланувчи ижтимоий тармоқда топилмаса, дўстлашув ташаббускорига тегишли хабарнома юборилади.
Янгиланиш ОКнинг iOS и Android тизимларидаги мобил иловалари аудиторияси қисми учун тайёр: бир ҳафта мобайнида ундан илованинг охирги версияси фойдаланувчилари фойдаланиши мумкин бўлади.
Фойдаланувчилар фотосуратларида инсон юзини аниқлаш технологияси Одноклассникида 2018 йилда ишга туширилди: ушбу хизмат фойдаланувчилар дўстларини уларнинг ижтимоий тармоқдаги профилларга юкланган фотосуратларида автоматик тарзда қайд этади.
Марина Краснова, Одноклассники ижтимоий тармоғининг “Дружбы”, “Лента” ва “Видео” маҳсулотлари бўйича директор:
Фойдаланувчилар фотосуратларида инсон юзини аниқлаш хусусий технология ёрдамида биз ОК хизматларидан фойдаланиш махфийлиги ва уларнинг қулайлигини таъминлаган ҳолда дўстликни яратиш учун мутлақо янги усулни таклиф этишга муваффақ бўлдик . Биз янги дўстни фотосурат бўйича деярли бехато аниқлай оламиз ва шу билан бирга дўстлашув юзасидан таклиф қабул қилингунига қадар унинг маълумотлари махфийлигини сақлаймиз. Янги хизмат дўстлар рўйхатига қўшиш жараёнини бир ҳаракатгача қисқартириш имконини беради ва биз ижтимоий тармоқда мулоқотни бошлашнинг бундай усули келгусида кўплаб фойдаланувчилари учун устувор бўлади, деб ўйлаймиз.
Мавзуга оид
16:20 / 27.12.2023
Қашқадарёда “Odnoklassniki.ru” сайтидаги постларга лайк босган йигитга чора кўрилди
14:44 / 10.06.2023
Навоийлик кекса аёл 5 йил олдин диний маърузага “класс” босгани учун 3 йилга озодликдан чекланди
10:15 / 11.12.2020
«Одноклассники» гуруҳлар учун донатларни қабул қилиш хизматини ишга туширди
13:41 / 22.10.2020