Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентина Молия вазири песо қадрсизланиши туфайли истеъфога чиқди
Аргентина Молия вазири Николас Духовни миллий валюта девальвацияси туфайли истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда TN телеканали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу амалдор мамлакат президенти Маурисио Макрига ўзини ишдан бўшатишни сўраб хат ёзган.
«Мен вазиятдан келиб чиққан ҳолда сизнинг бошчилигингиздаги ҳукумат иқтисодий соҳада сезиларли даражада янгилашлар қилиши керак деб ҳисоблайман», — деган Духовни.
У ушбу президент даврида ҳукумат таркибида ишлаш шараф бўлганини қўшимча қилган. Президент Духовнининг ўрнига Буэнос-Айрес провинцияси иқтисодиёт вазири бўлиб ишлаб келаётган Эрнан Лакунсуни Молия вазири этиб тайинлаган.
Бундан аввалроқ, Аргентина биржаси 38 фоизга пасайгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:44 / 17.06.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
08:20 / 12.06.2026
Дунёда инфляция қаерда энг юқори ва энг паст?
21:44 / 05.06.2026