Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконгда яна норозилик намойишлари бошланди
Ҳонгконгда полициянинг қаршилигига қарамай норозилик намойишлари яна бошланди. Намойишлар 11 ҳафтадан бери давом этмоқда.
РИА Новости хабарига кўра, "Фуқаролик фронти" мухолифат ташкилоти Виктория боғида акция ташкиллаштирган, аммо ўн минглаб намойишчилар йўлларни ва қўшни кўчаларни эгаллашган.
Кучли ёмғирга қарамай, намойишчилар экстрадиция ҳақидаги қонуннинг бекор қилиниши ва аввал ҳибсга олинган биродарларининг озод қилинишига қатъий қарор қилишган.
Шаҳар марказида қатнов тўсилган, намойишчилар соябонлар остида ҳаракатланиб, ўз шиорларини ҳайқириб боришган. Акция ташкилотчилари намойиш иштирокчилари сони 300 минг кишига етишини кутишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳукуматга қарши намойишлар туфайли Ҳонгконг халқаро аэропортининг фаолияти бир неча кун давомида деярли тўхтаб қолганди. Ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳаракатларига қарши бўлган фаоллар аэропортнинг учиш ва келиш залларини эгаллаб олишганди.
Мавзуга оид
20:50 / 10.06.2026
Ҳонгконгда 168 киши ҳалок бўлган ёнғин иши бўйича айблов эълон қилинди
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
15:06 / 04.05.2026