Ўзбекистон | 15:10 / 18.08.2019
30464
2 дақиқада ўқилади

Петербургдаги оммавий муштлашувда 3 нафар ўзбекистонлик жароҳатланган. ТИВ уларнинг ҳолати ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йилнинг 16 август куни Санкт-Петербург шаҳрининг Фрунзе туманида содир бўлган оммавий муштлашув натижасида Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси травматик қуролдан жароҳатланган. Улардан бири И.И.Жанелидзе номидаги Санкт-Петербург тез ёрдам илмий-тадқиқот институтига жойлаштирилган. Соғлиги ҳолати ўрта даражада оғир деб баҳоланмоқда. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан терговгача бўлган тадбирлар олиб борилмоқда. 

«Бош консулхона тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган. 

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри,  Вологода области) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин:  +7-965-029-41-49», дейилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида

Бундан аввалроқ, Петербургда Ўзбекистон ва Озарбойжон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув юз бергани ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга оид