Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконгдаги норозилик намойишида 1,7 миллион киши иштирок этди
Ҳонгконгда 18 августда ўтган навбатдаги норозилик намойишида 1,7 миллион киши иштирок этди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги акция ташкилотчиларига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.
Намойиш ташкилотчилари вакили Жимми Шамнинг айтишича, шаҳарнинг марказий туманида улкан оломон тўпланган.
“Иштирок этганлар сони 1,7 млн кишидан анча кўплигига ишончим комил”, деб қўшимча қилган Шам.
Намойишчилар полиция номига ҳақоратомуз сўзларни ҳайқиришган, соябонлари билан тўсиқларни тақиллатишган. Бироқ улар радикал ҳаракатлар содир этишмаган.
Ҳонгконгдаги намойишлар бир неча ойдан бери тинмаяпти. Дастлаб маҳаллий аҳоли экстрадиция ҳақидаги қонунга қарши чиққан. Бироқ кейинроқ улар бошқа муаммоларга ҳам эътибор қарата бошлашган. Ўтган ҳафта бошида намойишчилар Ҳонгконг аэропортини эгаллаб олиб, унинг фаолиятини издан чиқаришган. Натижада юзлаб рейслар бекор қилинган.
Таъкидланишича, Ҳонгконгда 7,5 млнга яқин киши яшайди.
Мавзуга оид
20:50 / 10.06.2026
Ҳонгконгда 168 киши ҳалок бўлган ёнғин иши бўйича айблов эълон қилинди
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
15:06 / 04.05.2026