Жаҳон | 16:12 / 20.08.2019
2708
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Афғонистонга гуманитар ёрдам доирасида 125 млн доллар ажратади

Фото: AP Photo / Rahmat Gul

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун қўшимча 125 млн доллар ажратади. Бу ҳақда АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси маълум қилди.

Ушбу маблағ "озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимлик суви, тез тиббий ёрдам хизмати тақдим этиш ва табиий офатларга тайёргарлик ишларига" йўналтирилади.  

"АҚШ барча мамлакатларни Афғонистонга кўрсатиладиган ёрдам миқдорини оширишга чақиради", - дейилади элчихона баёнотида.  

Гуманитар ёрдамни кўпайтириш ҳақидаги қарор Афғонистон ҳукумат кучлари ва "Толибон" ҳаракати ўртасидаги тўқнашувлар кучайиши ортидан қабул қилинди. 

1 август куни "Толибон"нинг Доҳадаги офиси расмий вакили Муҳаммад Суҳайл Шаҳин АҚШ билан келишув имзоланишига умид қилаётганини билдирганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид