Жаҳон | 20:39 / 20.08.2019
9773
1 дақиқада ўқилади

Пентагон янги ракета ишлаб чиқаришни бошлаганини эълон қилди  

Фото : pentagon.afis.osd.mil

АҚШ 2019 йил февралда Ўрта ва кичик масофалардаги ракеталарни йўқ қилиш битимидан чиққандан кейин янги ракета ишлаб чиқаришни бошлаган. 

Пентагон матбуот хизмати вакили Роберт Карвернинг маълум қилишича, янги баллистик ракета қуролланишга бир неча йилдан кейин олинади.

Таъкидланишича, янги қурол турларининг ишлаб чиқарилиши “Россия томонидан битимнинг бузилишига жавоб” ҳисобланади.

Карвернинг айтишича, янги тизимни жойлаштиришга тайёрлашга бир неча йиллар талаб қилинади, чунки бу йўналишдаги иш энди бошланган.

Аввалроқ АҚШ Калифорниядаги Сан-Николас оролида ноядровий конфигурациядаги янги қанотли ракета синовини ўтказди. Бундай турдаги ракеталар ишлаб чиқарилиши Ўрта ва кичик масофалардаги ракеталарни йўқ қилиш битими билан тақиқланган, бироқ АҚШ 2 августда ушбу ракета дастурига қайтишини эълон қилган. 

Мавзуга оид