Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконгда мактаб ўқувчилари маъмурият раҳбарининг истеъфосини талаб қилишди
Ҳонгконг марказида бир неча юз мактаб ўқувчилари норозилик намойиши ўтказишди. АР агентлигининг хабар беришича, улар "Ҳонгконгга озодлик" дея қичқиришган ва маъмурият раҳбари Кэрри Лэмнинг истеъфосини талаб қилишган.
Ҳонгконгдаги намойишлар 11 ҳафтадан буён давом этмоқда. Намойишлар ҳукуматнинг жиноятда гумонланаётганларни Хитойга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилиш режасига қарши бошланганди.
Намойишчилар 23 август куни шаҳар кўчаларида Эстония, Латвия ва Литвада 1989 йил 23 августда ўтказилган намойишларни хотирлаб жонли занжир ҳосил қилишмоқчи. 1989 йилда бу республикалар аҳолиси узунлиги 670 километрли жонли занжир ҳосил қилишиб тинч намойиш ўтказганди.
Мавзуга оид
20:50 / 10.06.2026
Ҳонгконгда 168 киши ҳалок бўлган ёнғин иши бўйича айблов эълон қилинди
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
15:06 / 04.05.2026