Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Ўзбекистоннинг икки фуқароси вафот этди
“Gaziosmanpaşa Eğitim ve Araştırma Hastenesi” тиббиёт муассасасида узоқ вақт қандли диабетдан азият чеккан Ўзбекистон фуқароси Ш.Т. 21 август куни вафот этди. Бу ҳақда мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга таяниб Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, хабар қилинишича, Чанаккале вилоятидаги давлат касалхонасида август ойи бошида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида мазкур муассасага жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси У.М. 18 август куни вафот этди.
Бош консулхона ушбу вазиятларни назоратга олган ва ҳамюртларимизнинг жасадларини дафн этиш учун ватанга жўнатиш борасида марҳумларнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарур ҳолатларда Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
Мавзуга оид
18:32
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
20:08 / 07.07.2026
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
17:20 / 02.07.2026