Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр ёки ДХАга бориш шарт бўлмайди
Бугун, 23 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Давергеодезкадастр» қўмитаси ва ОАВ вакиллари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.
Қўмита раиси ўринбосари Тўлқин Абдуллаев берган маълумотларга кўра, шу пайтга қадар 509 147та кўчмас мулк объектлари амнистия асосида давлат рўйхатига ўтказилган ва бунинг натижасида қўшимча солиқлар тушумини 45 млрд сўмга орттиришга эришилган.

2019 йил 5 апрелда қабул қилинган «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига кўра, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш далолатномаси ва бошқа зарур ҳужжатлар тижорат банклари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар) филиалларига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юборилади;
2020 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк объектини «E-IJRO AUKSION» Ягона электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотиш (давлат активлари қисмида) ва риэлторлик хизматлари кўрсатиш натижасида вужудга келадиган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар тегишлича Давлат активларини бошқариш агентлиги ва риэлторлик ташкилотлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юборилади;
Реестрдан кўчирма Давлат активларини бошқариш агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ва тижорат банклари томонидан мулкдорнинг хоҳишига кўра электрон ва (ёки) қоғоз шаклида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ва қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ушбу бандда назарда тутилган муддатларда берилади.
Эндиликда ташкилотларнинг маълумотлари асосида мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза талаб этилмайди ва қуйидагилар:
- кўчмас мулкни бегоналаштиришда давлат нотариал идорасига Реестрга уланиш имкониятини берган ҳолда, унга бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш;
- давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан кўчмас мулк эгаларидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга рўйхатдан ўтказувчи органнинг ёзуви (штампи) қўйилишини талаб қилиш;
- 2020 йил 1 январдан бошлаб қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органларида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, банкка рўйхатдан ўтказилган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат нусхасини ва қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги штамп қўйилган кредит шартномасини тақдим этиш бўйича қарз олувчининг мажбуриятларини назарда тутувчи тартиб бекор қилинади.
Жорий йилнинг бошидан ҳозирги кунгача Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
- Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда гувоҳнома расмийлаштириш амалиёти бекор қилинди.
- Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишда Давреестр ягона тизими ишлаб чиқилиб ишга туширилди. Бунда ушбу тизим орқали мулкдор ўзига тегишли бўлган кўчмас мулки бўйича маълумотларни бевосита ўзи интернет орқали олиш имконияти яратилди.
- Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганини тасдиқловчи Реестрдан кўчирма тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилди.
- Кадастр паспортининг электрон шакли тасдиқланиб, кадастр паспортининг шаклини электрон тизимда бажариш бўйича регламент ишлаб чиқилди.

Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбирининг «кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш имконияти энди банклар нотариуслар, риэлторлик ташкилотларига ҳам бериларкан. Олдин бу иш билан шуғулланган кадастр бўлимлари, ДХАдан бу ваколатлар олиндими?» деган саволига раис ўринбосари Тўлқин Абдуллаев шундай жавоб берди: – Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш барибир кадастр томонидан амалга оширилади. Фақат бунинг учун юридик ёки жисмоний шахслар бевосита мурожаат қилишлари, навбатларда туришлари шарт эмас. Янги жорий қилинаётган қулайликларга кўра шунчаки нотариусда ёки белгиланган бошқа ташкилотда электрон тарзда қайд қилишлари кифоя».

Мавзуга оид
18:50 / 16.07.2026
Автомобил ва кўчмас мулкни сотиш ё гаровга қўйишни MyGov орқали тақиқлаш имконияти яратилади
18:34 / 16.07.2026
Ипотекага олинган уйга бошқа шахсларни рўйхатга қўйишда банкнинг рухсати талаб этилмайди
08:47 / 19.06.2026
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
20:36 / 20.05.2026