Ўзбекистон | 14:28 / 23.08.2019
3550
2 дақиқада ўқилади

«Махсус иқтисодий ҳудуд дирекцияси инвесторлар учун «ягона дарча» вазифасини бажаради» - Вазир

Олий Мажлиснинг 21-ялпи мажлисида «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» дастурининг йилнинг иккинчи чорагидаги ижроси бўйича қилинган ишлар юзасидан муҳокама бўлиб ўтди. Унда мамлакатдаги инвестицион муҳитга яратилган имкониятлар юзасидан савол-жавоблар ўтказилди.

Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов хорижий инвесторларга берилган инфратузилма ҳақида батафсил фикр билдирди.

«Махсус иқтисодий ҳудуд дирекциясига давлат хизматлари «outsourcing» шаклида берилади. Бу платформа «ягона дарча» вазифасини бажаради. Республика ва маҳаллий бюджетдан муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун талаб этиладиган маблағларни тўлиқ ажратиш чораларини кўряпмиз. Инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш мақсадида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва ҳар бир тижорат банки раҳбарининг ушбу лойиҳаларни амалга оширишда шахсий жавобгарлигини ошириш масаласини кўряпмиз.

Марказий банк билан экспортчиларни қўллаб-қуватлаш юзасидан ташкил қилинга комиссия доирасида шу ҳолатларни кўриб чиқяпмиз», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.. 

Умрзоқовнинг қўшимча қилишича, йил бошидан бери жами 4238та лойиҳа ишга туширилади. Ўзлаштирилган инвестициялар миқдори 31 трлн.сўмга етиши кутиляпти. Шу билан бирга, 68 мингта иш ўрни яратилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид